АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошди

Бухоро ва Наманган вилоятларига 13 нафардан, Жиззах вилоятига 12 нафар, Андижон вилоятига 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятига 5 нафар фуқаро доимий яшаш учун келган.

'Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–июнь ойларида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида 1649 нафар киши кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга кўп. Яъни хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошган.

Кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

Россия — 580 нафар;

Қозоғистон — 362 нафар;

Тожикистон — 147 нафар;

бошқа давлатлар — 560 нафар.

Ҳудудлар кесимида эса хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 1089 нафар.

Шунингдек, Тошкент вилоятига 269 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига 115 нафар, Навоий вилоятига 31 нафар, Самарқанд вилоятига 22 нафар, Хоразм вилоятига 21 нафар, Сурхондарё вилоятига 18 нафар, Сирдарё вилоятига 15 нафар ва Фарғона вилоятига 15 нафар киши кўчиб келган.

Бухоро ва Наманган вилоятларига 13 нафардан, Жиззах вилоятига 12 нафар, Андижон вилоятига 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятига 5 нафар фуқаро доимий яшаш учун келган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошди - Darakchi.uz