АсосийЖАМИЯТ

Божхона божлари бўйича муддатсиз имтиёзлар 2029 йилгача амал қилади

Шу билан бирга, божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 январгача белгиланади.

'Божхона божлари бўйича муддатсиз имтиёзлар 2029 йилгача амал қилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан ягона божхона тўлови товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз миқдорида белгиланади. Бунда тўлов ҳар бир килограмм учун камида 2 АҚШ долларини ташкил этади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-174-сонли фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, амалда божхона божидан озод қилиш ва ноль ставкани қўллаш бўйича берилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолинади.

Шу билан бирга, божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 январгача белгиланади.

Бунда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини ЖСТ талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати 2028 йил 1 январгача сақлаб қолинади.

    Бошқа янгиликлар

    Божхона божлари бўйича муддатсиз имтиёзлар 2029 йилгача амал қилади - Darakchi.uz