АсосийЖАМИЯТ

АҚШ шаҳарларида Ўзбекистон байроғига ҳурмат кўрсатилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида Ўзбекистон давлат байроғига ҳурмат кўрсатилди.

'АҚШ шаҳарларида Ўзбекистон байроғига ҳурмат кўрсатилди'ning rasmi

Жумладан, Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими дунё молиявий марказининг рамзларидан бири бўлган “Уолл-стрит” кўчасида ўтказилди. Унда дипломатлар, ватандошлар ҳамда ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди. Маросим давомида миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Сиэтл шаҳрида эса Ўзбекистон байроғи “Белл-Харбор” халқаро конференциялар марказида АҚШ ва Канада байроқлари қаторида жой олди. Шунингдек, шаҳарнинг машҳур “Great Wheel” чархпалаги Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Қайд этиш жоиз, Сиэтл мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб расман эълон қилган.

    Бошқа янгиликлар

    АҚШ шаҳарларида Ўзбекистон байроғига ҳурмат кўрсатилди - Darakchi.uz