АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Шу каби ҳолат Бўстонлиқ туманидаги фуқаро Қ. Ф.га қарашли нотурар бинода ҳам аниқланган

'Тошкент вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Янгиўл ва Бўстонлиқ туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.

Маълум бўлишича, Янгиўл туманидаги “Н. С. Ч.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларининг ҳисоблагич уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилган. Натижада 623 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Шу каби ҳолат Бўстонлиқ туманидаги фуқаро Қ. Ф.га қарашли нотурар бинода ҳам аниқланган. Қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 78 млн сўмлик зарар етказилган.

Ушбу икки ҳолат бўйича етказилган зарарнинг умумий миқдори 1 млрд 701 млн сўмни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - Darakchi.uz