АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 12 та кўчада ҳаракат вақтинча чекланади

Қайд этилишича, ҳаракат чекловлари 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

'Тошкентда 12 та кўчада ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

Жорий йил 6 сентябрь куни пойтахтда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Тошкент халқаро яриммарафони» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаракат чекловлари 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

Вақтинча ёпиладиган кўчалар:

— Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;

— Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

— Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;

— Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;

— Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;

— Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;

— Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;

— Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;

— Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;

— Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;

— Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.

Иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратга кўра, мазкур ҳудудларга туташ айрим йўлларда ҳам автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.

Ҳайдовчилардан сафар йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш, йўл белгилари ҳамда масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш сўралди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда 12 та кўчада ҳаракат вақтинча чекланади - Darakchi.uz