Маълум қилинишича, икки ҳафта давомида вилоятдаги 81 минг нафар камбағал аҳоли, яъни 19 минг оиланинг ҳолати ўрганилган. Ушбу оилаларда 12 минг нафар ишсиз ва 10 минг нафар даромади паст аҳоли борлиги аниқланган.
Айни пайтда Хоразмдаги тадбиркорлар қурилиш соҳаси учун 4 минг, хизматлар соҳаси учун 3 минг ва саноат соҳаси учун 2,5 минг нафар ишчи изламоқда.
Масъулларга ишсиз ва кам даромадли аҳолини корхоналар эҳтиёжи асосида касбга ўқитиш ҳамда уларни иш билан таъминлаш имкониятларини тўлиқ ишга солиш вазифаси қўйилди.
Қайд этилишича, мавжуд бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал оилалардаги 10–15 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш мумкин.






