АсосийЖАМИЯТ

Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ўзгартирилади

Жойлардаги тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими қайта кўриб чиқилади.

'Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ўзгартирилади'ning rasmi

Йиғилишда бу масалалар ҳозир асосан вилоят даражасида ҳал қилинаётгани ишлар чўзилишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Энди туманларни лойиҳалар буюртмачисига айлантириш ва маблағларни бевосита жойларга йўналтириш орқали ишларни тезлаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, оғир маҳаллаларда иш ўринлари яратишга йўналтирилган маҳаллий маблағларга республикадан 2–3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди.

Тадбиркорлик инфратузилмаси учун туманга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан лойиҳалар ишлаб чиқилишига туман штаби раҳбари масъул бўлади.

Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назорати ишларини хусусий секторга беришга рухсат этилади.

Шу билан бирга, штаб раҳбари объектларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топшириш учун жавобгар бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ўзгартирилади - Darakchi.uz