АсосийЖАМИЯТ

Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий пакет учун 300 миллиард сўм ажратилган

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.

'Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий пакет учун 300 миллиард сўм ажратилган'ning rasmi

Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга "пассив даромад" келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йилда 300 миллиард сўм ажратилган.

Қайд этилишича, бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли даражада ошган.

Бир ҳафта ичида ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

"Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади", — деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, ваучер 12 ой муддатга берилади. Эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам ушбу ваучер амал қилишда давом этади.

    Бошқа янгиликлар

    Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий пакет учун 300 миллиард сўм ажратилган - Darakchi.uz