АсосийДУНË

Индонезияда ҳукумат тарқатган бепул овқатдан 800 га яқин киши заҳарланди

Расмийлар овқатдан заҳарланиш ҳолатларига асосан таомларни нотўғри сақлаш ва тайёр овқатларни кеч етказиб бериш сабаб бўлаётганини билдирган.

'Индонезияда ҳукумат тарқатган бепул овқатдан 800 га яқин киши заҳарланди'ning rasmi

Индонезияда ҳукумат томонидан тарқатилган бепул овқатдан қарийб 800 нафар киши заҳарланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, Шарқий Ява провинциясининг Сидоарджо ҳудудида 512 нафар ўқувчи, Нганжук шаҳрида 49 нафар киши, Ғарбий Суматра провинциясининг Агам ҳудудида эса 237 нафар киши овқатдан заҳарланган.

Парламент комиссияси аъзоси Чарльз Хонориснинг таъкидлашича, мазкур ҳолатлар бир-биридан алоҳида ҳодисалар эмас. У вазиятни “тизимдаги муаммо” деб баҳолаган.

Бепул овқат дастурини назорат қилувчи Миллий озиқланиш агентлиги ҳозирча депутатнинг баёноти юзасидан изоҳ бермаган. Агентлик Сидоарджодаги заҳарланиш ҳолатига алоқадор ошхона фаолиятини 2 сентябрь куни тўхтатган.

Қайд этилишича, 8 август ҳолатига кўра, ҳукуматнинг бепул овқат дастури билан боғлиқ оммавий заҳарланиш ҳолатларидан 37 минг 600 нафар киши жабрланган.

Расмийлар овқатдан заҳарланиш ҳолатларига асосан таомларни нотўғри сақлаш ва тайёр овқатларни кеч етказиб бериш сабаб бўлаётганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар

    Индонезияда ҳукумат тарқатган бепул овқатдан 800 га яқин киши заҳарланди - Darakchi.uz