Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Тегишли фармонни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Шу муносабат билан Алишер Самадов Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Самадов 2025 йил июль ойидан буён мазкур департаментга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ушбу лавозимга ҳам Президент қарори билан тайинланган.
Бунга қадар Алишер Самадов Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.






