АсосийСИËСАТ

Тимур Бутунбаев Президент администрациясида янги лавозимга тайинланди

Президент фармони билан Тимур Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

'Тимур Бутунбаев Президент администрациясида янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Тимур Бутунбаев 2025 йил 14 июль куни Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Бунга қадар у сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010–2017 йилларда Ички ишлар вазирлигининг турли лавозимларида ишлаган.

2018–2024 йилларда Президент администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар

    Тимур Бутунбаев Президент администрациясида янги лавозимга тайинланди - Darakchi.uz