АсосийДУНË

Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд биноси қад ростлайди

Маълум қилишича, қурилиш жараёнига Тожикистон компаниялари билан бир қаторда Ўзбекистон, Россия ва БААнинг ихтисослашган компаниялари ҳам жалб этилади.

'Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд биноси қад ростлайди'ning rasmi

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 77 қаватли, баландлиги 340 метр бўлган "Душанбе" минораси ва 52 та объектдан иборат йирик меъморий мажмуа қурилиши бошланди. Бу ҳақда "AsiaPlus" хабар берди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе мэри Рустам Имомали 3 сентябрь куни Шоҳмансур туманида мажмуа қурилишига тамал тошини қўйган.

"Душанбе" минораси мажмуанинг марказий объекти бўлиб, қурилиши якунлангач, Марказий Осиёдаги энг баланд иншоотга айланиши кутилмоқда.

29 гектар майдонни эгаллайдиган мажмуа таркибида 5 та баланд қаватли минора, 42 та турар жой биноси, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар марказлар, 1000 ўринли концерт зали, кинотеатр, спорт мажмуаси, парк ва кўл барпо этилади.

Шунингдек, 1200 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва 500 ўринли болалар боғчаси қурилади. Лойиҳа натижасида 4300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Мажмуа қурилиши беш йилга мўлжалланган. Лойиҳани "TAS international Group" компанияси амалга оширади. Қурилиш ишларига 2000 дан ортиқ маҳаллий мутахассис жалб этилади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда иштирок этган Cool Design Studio маълум қилишича, қурилиш жараёнига Тожикистон компаниялари билан бир қаторда Ўзбекистон, Россия ва БААнинг ихтисослашган компаниялари ҳам жалб этилади.

    Бошқа янгиликлар

    Тожикистонда Марказий Осиёнинг энг баланд биноси қад ростлайди - Darakchi.uz