АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда шифокорлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади

2030 йилгача давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлиб, ходимга 5 йиллик мақом берилади.

'Ўзбекистонда шифокорлар учун давлат рўйхатидан  ўтказиш тизими жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади.

Мутахассисларнинг касбий малакаси махсус марказ томонидан мустақил ва шаффоф тарзда баҳоланади. 2030 йилгача давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлиб, ходимга 5 йиллик мақом берилади.

2030 йилдан кейин имтиҳондан ўта олмаган мутахассис ишдан четлатилмайди. Унга бир йил ичида қайта имтиҳон топшириш имконияти берилади.

Шунингдек, уч йилдан ортиқ ишламаган ходимлар ихтисослашув курсларини тугатиб, қайта рўйхатдан ўтиши мумкин. Камида 20 йиллик иш стажи ва илмий даражага эга шифокорлар эса имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.

Янги тизим орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёни халқаро стандартларга мослаштирилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда шифокорлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади - Darakchi.uz