АсосийДУНË

Европанинг 5 давлати мигрантларни ЕИдан ташқарига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бошпана сўрови рад этилган айрим мигрантларни Европа Иттифоқидан ташқарида ташкил этиладиган "қайтариш марказлари"га юбориш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

'Европанинг 5 давлати мигрантларни ЕИдан ташқарига юбормоқчи'ning rasmi

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бошпана олиш ҳақидаги аризаси рад этилган айрим мигрантларни Европа Иттифоқидан ташқарида ташкил этиладиган "қайтариш марказлари"га юбориш тизимини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Бу ҳақда 4 сентябрь куни Копенгагенда беш давлатнинг ички ишлар ва миграция вазирлари учрашувидан сўнг маълум қилинди.

Марказларга бошпана сўрови рад этилган, бироқ келиб чиқиш мамлакатига қайтариш имкони бўлмаган мигрантларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. Улар ЕИга кирмайдиган ҳамкор давлатлар ҳудудида ташкил этилиши мумкин. Ҳозирча бундай давлатлар номи очиқланмаган.

Дания томони 2027 йил давомида дастлабки мигрантларни ЕИдан ташқаридаги ҳамкор давлатга юборишга тайёр бўлишни мақсад қилган.

Ташаббус тарафдорлари бу чора ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашишга ёрдам беришини айтмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса мигрантларни ЕИ ҳудудидан ташқарига чиқариш уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва бошпана олиш имкониятларига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Беш давлат вакиллари лойиҳани муҳокама қилиш учун сентябрь охирида Мюнхенда яна учрашади.

    Бошқа янгиликлар

    Европанинг 5 давлати мигрантларни ЕИдан ташқарига юбормоқчи - Darakchi.uz