АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими ўтказилди

Олий мартабали меҳмонларни Сербия Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси Тамара Вучич, Сербия Миллий мажлиси раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди\.

'Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Сербия пойтахти Белград шаҳрида расмий қабул маросими ташкил этилди.

Олий мартабали меҳмонларни Сербия Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси Тамара Вучич, Сербия Миллий мажлиси раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Қабул маросимида Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга илк расмий ташрифи икки давлат муносабатлари тарихида муҳим воқеа экани таъкидланди. Ташриф Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очиши қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар изчил ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи муносабати билан Белграддаги “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими ўтказилди - Darakchi.uz