АсосийСИËСАТ

Тошкентда янги Миллий музей барпо этилмоқда

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланади.

'Тошкентда янги Миллий музей барпо этилмоқда'ning rasmi

Тошкентда дунёга машҳур япон меъмори, Притцкер мукофоти совриндори Тадао Андо лойиҳаси асосида янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилмоқда. 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев музей қурилиши жараёни билан танишди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қайд этилишича, Тадао Андо лойиҳаси асосида Япония, Европа ва АҚШда барпо этилган музей ҳамда маданий иншоотлар юқори баҳоланган. Меъмор ўзининг содда ва аниқ чизиқлари, макон ва ёруғлик уйғунлиги билан ажралиб туради.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланади. Мажмуада кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ташкил этилади.

"Бундай тарихий аҳамиятга эга лойиҳалар устида дунё миқёсидаги меъморларнинг ишлаши жуда муҳим. Улар барпо этган объектлар узоқ йиллар халқимизга хизмат қилиб, тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади", — деб ёзди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда янги Миллий музей барпо этилмоқда - Darakchi.uz