АсосийДУНË

Франция шимолида поезд рельсдан чиқиб кетиб, 44 киши жароҳатланди

18 ёшли йўловчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Яна 43 киши енгилроқ жароҳат олган.

'Франция шимолида поезд рельсдан чиқиб кетиб, 44 киши жароҳатланди'ning rasmi

Ҳодиса 11 сентябрь куни Франциянинг Нормандия ҳудудидаги Турвиль ва Сент-Обен-лез-Эльбёф шаҳарлари орасида минтақавий поезд рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида 44 киши жароҳатланган.

Руан прокурори маълум қилишича, 18 ёшли йўловчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Яна 43 киши енгилроқ жароҳат олган.

Ҳодиса жойига 130 нафар ёнғин-қутқарувчи, бешта тиббий бригада ва 80 та махсус техника жалб этилган. Поезд машинистининг алкоголь ва гиёҳванд моддалар бўйича тестлари манфий натижа берган.

Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, поезд йўлда ётган темир рельсга урилиб кетган. Терговда темир йўл инфратузилмасига қасддан аралашув эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Франция шимолида поезд рельсдан чиқиб кетиб, 44 киши жароҳатланди - Darakchi.uz