АсосийДУНË

Си Цзиньпин етти йилдан сўнг Ҳиндистонга ташриф буюрди

У Нью-Деҳлида BRICS саммитида иштирок этади ва бош вазир Нарендра Моди билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

'Си Цзиньпин етти йилдан сўнг Ҳиндистонга ташриф буюрди'ning rasmi

Хитой раҳбари Си Цзиньпин етти йил ичида биринчи марта Ҳиндистонга ташриф буюрди. Унинг самолёти Нью-Деҳлидаги Палам ҳаво кучлари базасига қўнган. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Си Цзиньпин ташриф доирасида BRICS давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади. Шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Учрашувда икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ҳиндистон ва Хитой муносабатлари 2020 йилда Шарқий Ладакхдаги ҳарбий тўқнашувлардан кейин кескинлашган эди. Сўнгги даврда эса дипломатик музокаралар фонида икки томонлама алоқалар аста-секин тиклана бошлади.

Хусусан, давлатлар тўғридан-тўғри авиақатновлар ва айрим чегаралараро савдо алоқаларини қайта тиклаган.

    Бошқа янгиликлар