Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, ички ишлар тизимида қарийб 20 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Дилноза Ражабовага полковник махсус унвони берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Ражабова Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизматида етакчи мутахассис сифатида фаолият юритади. У йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш ва ёшларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.
У раҳбарлик қилган Ўзбекистон ўқувчи ёшларидан иборат жамоа халқаро мусобақаларда ҳам юқори натижаларни қайд этган. Жумладан, 2024 ва 2025 йилларда II ўринни, 2026 йил август ойида Қозоғистонда ўтказилган «Ёш йўл ҳаракати инспекторлари» халқаро мусобақасида эса I ўринни эгаллаган.
Дилноза Ражабова кўп йиллик самарали хизмати ва эришган натижалари учун Президент топшириғига биноан рағбатлантирилиб, унга полковник унвони берилган. Унвон Ички ишлар вазири иштирокидаги тадбирда тантанали равишда топширилган.






