АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 13–16 сентябрь кунлари биринчи "Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён таклифига биноан 13–16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади.

Ташриф доирасида Сеул шаҳрида Корея раҳбари билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилади. Шунингдек, Миллий Ассамблея спикери, Бош вазир, йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев биринчи "Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммитида иштирок этади. Унда савдо, инвестициялар, инфратузилма, рақамли технологиялар, илм-фан ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Саммит якунида "Сеул декларацияси" қабул қилиниши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради - Darakchi.uz