АсосийДУНË

Чилида қариялар уйидаги ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди

Ёнғин вақтида муассасада жами 26 киши бўлган. Улардан 10 нафари эвакуация қилиниб, Питруфкен шифохонасига олиб кетилган.

'Чилида қариялар уйидаги ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Чилининг Питруфкен шаҳридаги қариялар уйида юз берган ёнғин оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши турли жароҳатлар ва тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда "Latercera" хабар берди.

Фожиа 11 сентябрь куни кечқурун Ла-Араукания ҳудудидаги "El Edén" қариялар учун узоқ муддатли парвариш муассасасида содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун яқин шаҳарлардан ҳам ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари жалб этилган.

Қутқарувчилар алангани бартараф этгач, вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини бошлаган. Дастлаб беш кишининг жасади топилган бўлса, кейинроқ прокурор Хорхе Гранадо ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етганини тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, ёнғин вақтида муассасада жами 26 киши бўлган. Улардан 10 нафари эвакуация қилиниб, Питруфкен шифохонасига олиб кетилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Чилида қариялар уйидаги ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz