АсосийСИËСАТ

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан учрашди

Президент уларга муваффақият тилаб, уларнинг Кореяда олган билим ва тажрибаси юртимиз тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди.

'Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига борган. Ташриф доирасида у Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар билан учрашди.

Учрашувда давлат раҳбари ватандошларнинг фаолияти, ўқиши ва келгуси режалари билан қизиқди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ватандошларнинг орзу-интилишлари ҳамда давлат ташрифи доирасида режалаштирилган тадбирлар аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев ватандошларга иш ва ўқишларида муваффақият тилади. Президент Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида Ўзбекистон тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Бошқа янгиликлар

    Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан учрашди - Darakchi.uz