АсосийДУНË

Ҳормуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга 7 та шарт тақдим этди

Теҳрон талаблар бажарилмагунча бўғоз ёпиқ қолишини билдирган. Манбага кўра, унинг очилиши Вашингтоннинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ.

'Ҳормуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга 7 та шарт тақдим этди'ning rasmi

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш масаласида АҚШга етти шарт тақдим этди. Теҳрон мазкур талаблар бажарилмагунча стратегик бўғоз ёпиқ қолишини маълум қилган. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб, Zamon.uz хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Эрон воситачилар орқали АҚШ томонига Ҳормуз бўғозини очиш бўйича етти шартни етказган. Қайд этилишича, ушбу талаблар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

Манбага кўра, белгиланган шартлар бажарилмагунча бўғоз очилмайди. Шу сабабли Эрон ва Уммон ўртасида эришилган ҳар қандай келишув Ҳормуз бўғозининг автоматик равишда очилишини англатмайди.

Таъкидланишича, бўғознинг очилиши тўлиқ Вашингтоннинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ. Ҳозирча Эрон томони қўйган етти шартнинг мазмуни очиқланмаган.

Ҳормуз бўғози жаҳон энергетика савдосида муҳим стратегик йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис унинг ёпилиши ёки очилиши нефть ва газ ташиш жараёнларига ҳамда халқаро бозордаги вазиятга таъсир қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳормуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга 7 та шарт тақдим этди - Darakchi.uz