АсосийСИËСАТ

Мирзиёевни Кореяда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини Корея Республикаси Президенти Ли Жэ Мён ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди.

'Мирзиёевни Кореяда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Мирзиёевни Кореяда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 14 сентябрь куни Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини Корея Республикаси Президенти Ли Жэ Мён ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди.

Тантанали маросимдан кейин икки давлат раҳбарлари расмий суратга тушди. Шундан сўнг олий даражадаги Ўзбекистон–Корея музокаралари бошланди.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёевни Кореяда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди - Darakchi.uz