Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчиси аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 5-қисми, 128⁵-моддаси 2-қисми, 128¹⁰-моддаси 2-қисми ҳамда 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Damas” русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
ЙҲХХ фуқаролардан мазкур ҳайдовчининг қўпол қоидабузарликлари оқибатида жабрланганлар бўлса, 102 рақамига ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар органларига мурожаат қилишни сўраган.






