Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Жэ Мён рафиқалари билан биргаликда давлат қабулида иштирок этди.
Қабул Корея Президенти Ли Жэ Мён номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида ташкил этилди.
Тадбирда икки давлат раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, қабулдаги дўстона ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳит Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги юксак ишонч, икки халқнинг яқинлиги ҳамда стратегик шериклик ва дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор намоён этган.






