АсосийСИËСАТ

Зироат Мирзиёева Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева музейга Жанубий Корея Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

'Зироат Мирзиёева Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Миллий сарой музейига борди.

Зироат Мирзиёева музейга Жанубий Корея Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Биринчи хоними беш асрдан ортиқ вақт давомида Кореянинг сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган Чосон сулоласининг тарихи ва маданий мероси билан танишди.

Музей экспозициясидан сулола вакилларига тегишли қадимий қўлёзмалар, шеърий асарлар, анъанавий либослар, шунингдек, ўша даврнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ва санъатини акс эттирувчи сарой маданиятига оид экспонатлар ўрин олган.

Экспозиция билан танишувдан сўнг Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Корея халқларини кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ҳамда маданий муштаракликка асосланган яқин муносабатлар боғлаб туриши таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Зироат Мирзиёева Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди - Darakchi.uz