АсосийСИËСАТ

“Тарбия” деб ўқувчисини жазолаган ўқитувчига чора кўрилди

Болалар омбудсмани таълим муассасаларида бола манфаатларига риоя этилиши юзасидан кузатувларини давом эттиришини маълум қилди.

'“Тарбия” деб ўқувчисини жазолаган ўқитувчига чора кўрилди'ning rasmi

Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчисига нисбатан жисмоний жазо қўллагани аниқланди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсманига мурожаат қилингач, педагогга нисбатан интизомий чора кўрилди.

Болалар омбудсмани котибиятига Кўкдала туманида яшовчи фуқаро О.Т. мурожаат қилиб, фарзанди Т.Д.га мактаб ўқитувчиси Ф.Р. томонидан жисмоний жазо қўлланганини маълум қилган.

Мурожаат Болалар омбудсманининг сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилди.

Натижада таълимда номақбул тарбия усулларига йўл қўйган ўқитувчига нисбатан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, мактаб масъуллари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, таълим жараёнида улар учун хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш талабларига қатъий риоя этиши ҳақида огоҳлантирилди.

Болалар омбудсмани таълим муассасаларида бола манфаатларига риоя этилиши юзасидан кузатувларини давом эттиришини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    “Тарбия” деб ўқувчисини жазолаган ўқитувчига чора кўрилди - Darakchi.uz