АсосийЖАМИЯТ

Намангандаги боғчадаги ҳолатдан сўнг ходимлар ишдан бўшатилди

Воқеага алоқадор деб гумон қилинган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

'Намангандаги боғчадаги ҳолатдан сўнг ходимлар ишдан бўшатилди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида юз берган нохуш ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ воқеа тафсилотлари ва масъул ходимларнинг хизмат вазифаларига муносабатини ўрганмоқда. Ҳолатга алоқадор ҳамда вазифасига масъулиятсиз ёндашган ходим ва мансабдорларга нисбатан тегишли чора кўрилиши, айбдорлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазоланиши билдирилди.

Шунингдек, воқеага дахлдор деб гумон қилинган боғча ходимлари билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Вазирлик бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги давлат боғчалари ходимларини ҳам текширувдан ўтказмоқда.

Аввалроқ Наманганда боғча омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчини зўрлагани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Намангандаги боғчадаги ҳолатдан сўнг ходимлар ишдан бўшатилди - Darakchi.uz