Ўзбекистонда йирик корхоналар учун электр энергиясининг кундузги тарифи арзонлаштирилади, тунда эса амалдаги базавий тариф қўлланади. Бу Президентнинг 22 сентябрда имзолаган фармонида белгиланган.
Янги тартиб I тариф гуруҳига кирувчи истеъмолчиларга, жумладан, йирик саноат корхоналари, бюджет ташкилотлари ҳамда уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга тааллуқли.
Унга кўра, электр энергияси учун тарифлар қуйидагича ҳисобланади:
-
06:00–09:00 ва 17:00–22:00 — 1,5 баравар оширувчи коэффициент;
-
09:00–17:00 — 1,5 баравар пасайтирувчи коэффициент;
-
22:00–06:00 — базавий тариф.
Ҳозирда I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун 1 кВт·соат электр энергиясининг базавий нархи 1100 сўмни ташкил этади. Шунга кўра, янги тартибда кундузи электрнинг нархи тахминан 733 сўм, юқори юклама вақтида эса 1650 сўм бўлади.
Энергетика вазирлиги икки ой муддатда янги тартибдан келиб чиқадиган ўзгартишлар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.






