Ички ишлар органлари ходимлари “Меҳнат шуҳрати”, “Мардлик” ва бошқа орден-медаллар билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Мукофотлар ходимларга ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, жамоат хавфсизлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун берилди.
Шунингдек, уларнинг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссаси ҳам эътироф этилди.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан Сирдарё вилояти Ховос тумани Ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Дилшод Мавланович Махмадқулов тақдирланди.
“Мардлик” ордени Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили Тимур Тахирович Намазовга берилди.
“Дўстлик” ордени билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили Нодира Шерданқуловна Есамуратова ҳамда Ички ишлар вазирлиги Рақамли инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Владимир Геннадьевич Хен тақдирланди.
II даражали “Саломатлик” ордени билан Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон” санаторийси кардиология бўлинмаси бошлиғи Ирина Маликовна Каримова мукофотланди.
“Жасорат” медали билан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири Боҳодир Умарович Зиятов, Ички ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи ўринбосари Тимур Юсупжанович Камилов ва Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили Ўткирбек Яхшибойевич Менгнаров тақдирланди.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан қуйидаги ходимлар мукофотланди:
— Хусниддин Эшназарович Бойсариев — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисми назоратчиси;
— Мансурбек Мамарасулович Ғозиев — Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
— Баҳор Рустамовна Жуманова — Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси;
— Шуҳрат Акмалович Милиев — Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
— Озод Амонович Мирзамдамов — Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
— Ҳабибулла Шукруллаевич Раҳимов — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори;
— Элмурод Ҳасанбоевич Сулаймонов — Наманган вилояти Чуст тумани Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика бош инспектори;
— Шарафатдин Низаматдинович Толегенов — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати батальони инспектори;
— Улуғбек Анварович Ҳалимов — Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
— Низом Раббимович Хуббимов — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
— Жавлон Раҳматович Шадманов — Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;
— Султонбек Сайидович Эрматов — Фарғона вилояти Қува тумани Ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори.
“Соғлом турмуш” медали билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Салтанат Эшдавлатовна Алланазарова, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи Дилноза Шоназаровна Боғбекова ҳамда Бухоро тумани Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Луиза Рамазоновна Мухсинова тақдирланди.
“Шуҳрат” медали билан эса қуйидаги ходимлар мукофотланди:
— Анвар Раҳматович Ахмедов — Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи;
— Нилуфар Шасаитовна Гиясова — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари;
— Артур Усёрбаевич Даўжанов — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими 3-сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
— Элёр Турсуналиевич Мамасолиев — Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича патруль-пост хизмати отряди командири;
— Бахтиёр Соатович Норматов — Тошкент вилояти Зангиота тумани Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти;
— Ойбек Ўринович Пардаев — Тошкент шаҳри Миробод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори;
— Рустам Нишонхўжаевич Раҳимхўжаев — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи;
— Зокиржон Тоҳирович Тоштемиров — Андижон вилояти Булоқбоши тумани Ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
— Шербек Нуриддинович Турдиев — Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика бош инспектори;
— Шерзод Шералиевич Хайдаров — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи;
— Суяр Суванқулович Худойқулов — Қашқадарё вилояти Китоб тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспектори;
— Қаҳрамон Омонович Эргашов — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонни 2026 йил 23 октябрь куни имзолаган.






