АсосийДУНЁ

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари маълум бўлди

Нобель мукофоти америкалик олимлар Роберт Эрнест Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодиётни барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларини тадқиқ қилгани учун берилди.

'Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари маълум бўлди'ning rasmi

2026 йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик олимлар Роберт Эрнест Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодиётни барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларини тадқиқ қилгани учун берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, олимлар иқтисодий моделларни инфляция, ишлаб чиқариш ва истеъмол каби макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги статистик боғлиқликлар билангина эмас, балки микроиқтисодий асослар орқали ҳам қуриш мумкинлигини кўрсатиб берган. Бу эса алоҳида оилалар ва корхоналарнинг қарорлари бутун иқтисодиётга қандай таъсир қилишини тушунишга ёрдам беради.

Иқтисодиёт бўйича мукофотни топшириш қўмитаси раиси Йон Хасслернинг таъкидлашича, лауреатларнинг тадқиқотлари марказий банклар ва ҳукуматлар фойдаланаётган иқтисодий моделлар учун мустаҳкам назарий асос яратган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ишлар энергетика инқирозлари ва истеъмолчилар хатти-ҳаракатларидаги кескин ўзгаришлар каби иқтисодий муаммоларга яхшироқ тайёргарлик кўриш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар