АсосийЖАМИЯТ

Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У бунга қадар Президент Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

'Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди'ning rasmi

Президент фармони билан Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

У 2025 йил июль ойида Президент Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари этиб тайинланганди. Шу муносабат билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.

2026 йил 26 август куни Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида Дониёр Қодировга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.

    Бошқа янгиликлар