Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси 11 нафар боғча боласини ташигани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 8 октябрь куни туманнинг Тошкент маҳалласида содир бўлган. Ҳайдовчи болаларни машинада олиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) асосида баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, у билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳайдовчи қоидабузарликни тан олиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирган ҳамда бошқа ҳайдовчиларни ҳам белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирган.






