АсосийДУНЁ

Ўзбекистонда таълим харажатлари 5 йилда 2 баробардан зиёд ошди

Cўнгги беш йилда таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар изчил ошиб борган.

'Ўзбекистонда таълим харажатлари 5 йилда 2 баробардан зиёд ошди'ning rasmi

2025 йилда Ўзбекистонда таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари 84,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 2,1 баробар кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар изчил ошиб борган.

Жумладан, 2021 йилда бу мақсадлар учун 39,6 триллион сўм, 2022 йилда 50,3 триллион сўм, 2023 йилда 61,2 триллион сўм сарфланган.

2024 йилда таълим харажатлари 71,2 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 84,2 триллион сўмга етган.

Шундай қилиб, беш йил давомида таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари 44,6 триллион сўмга ошган.

    Бошқа янгиликлар