АсосийДУНЁ

Россияда айрим меҳнат мигрантларини тил имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф этди.

'Россияда айрим меҳнат мигрантларини тил имтиҳонидан озод  қилиниши мумкин'ning rasmi

Россия Ички ишлар вазирлиги илғор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳудудларида фаолият юритувчи иш берувчиларга ишга жойлашган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишини тасдиқлаш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РБК тегишли қонун лойиҳасига таяниб хабар берди.

Ҳозирда Россияда ишлаш учун рухсатнома олишда хорижий фуқаролар рус тилини, мамлакат тарихини ва қонунчилик асосларини билишини тасдиқлаши керак.

Қонун лойиҳаси ушбу талабдан озод қилиш бўйича мавжуд истисноларни илғор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳудудларидаги иш берувчилар ва хизмат буюртмачиларида меҳнат қилаётган хорижликларга ҳам татбиқ этишни назарда тутади.

Россияда бундай ҳудудлар моношаҳарлар, ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмалар, Узоқ Шарқ ва Арктика минтақаларида ташкил этилган. Жумладан, Узоқ Шарқда 16 та, Арктикада эса иккита илғор ривожланиш ҳудуди мавжуд.

Қайд этилишича, таклифдан мақсад инвестиция жалб қилиш учун қулай шароит яратиш ва ушбу ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришдан иборат.

    Бошқа янгиликлар