АсосийДУНЁ

Рим папаси Лев XIVда ўпка саратони аниқланди

Лев XIV 2025 йил май ойида Рим-католик черкови раҳбари этиб сайланган.

'Рим папаси Лев XIVда ўпка саратони аниқланди'ning rasmi

Рим папаси Лев XIVда ўпка саратони аниқланди. 71 ёшли понтифик 13 октябрь куни Италия пойтахти Римдаги Агостино Жемелли университет клиникасида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Операция давомида унинг ўнг ўпкаси пастки бўлаги олиб ташланди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишича, дастлаб операция ўпкада аниқланган тугунсимон ҳосилани текшириш ва олиб ташлаш мақсадида режалаштирилган. Жарроҳлик вақтида олинган тўқималарнинг гистологик текшируви натижасида хавфли ўсма — ўпка аденокарциномаси борлиги тасдиқланган. 

Операция тахминан 90 дақиқа давом этган ва асоратларсиз якунланган. Жарроҳликдан кейин Лев XIV ҳушига келган ва қисқа муддатли кузатувдан сўнг оддий палатага ўтказилган. 

Шифокорларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, понтификнинг шифохонада тикланиш даври тахминан бир ҳафта давом этиши кутилмоқда. Шу муносабат билан унинг 20 октябрга қадар режалаштирилган барча учрашувлари бекор қилинган. 

Маълумот учун, Лев XIV 2025 йил май ойида Рим-католик черкови раҳбари этиб сайланган. Унинг асл исми Роберт Фрэнсис Превост бўлиб, у АҚШда туғилган. 

    Бошқа янгиликлар