АсосийДУНЁ

Истанбулда кучли жала оқибатида сув тошқинлари юз берди

14 ёшли бола ҳалок бўлди.

'Истанбулда кучли жала оқибатида сув тошқинлари юз берди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 14 октябрь куни кузатилган кучли жала бир қатор туманларда сув тошқинлари, транспорт ҳаракатидаги узилишлар ва бошқа нохуш ҳолатларга сабаб бўлди. Табиий офат оқибатида 14 ёшли бола электр токи уриши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул губернаторлиги маълум қилди.

Su basan evde mahsur kalan kişi kurtarıldı

Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик туфайли шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида кўчаларни сув босган, ер ости йўллари ва тоннелларда сув тўпланган. Айрим жойларда ер кўчиши ва дарахтларнинг қулаб тушиши кузатилган. Кўплаб автомобиллар сув ичида қолиб кетган.

Bazı metro ve alt geçitleri su bastı

Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Балат маҳалласида жойлашган Чуқурбостан боғида 14 ёшли бола сув тўпланган жойга қадам қўйган вақтида электр токи урган. Ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб борилган бола шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Bakan Çiftçi: Tüm ekiplerimizle sahadayız

Истанбул губернаторлиги маълумотига кўра, 14 октябрь куни соат 06:00 дан 20:00 гача фавқулодда вазиятлар хизмати ва 112 тез ёрдам чақирув марказига жами 2 518 та хабар келиб тушган. Уларнинг 1 277 таси сув тошқини, 15 таси ер кўчиши, 47 таси одамларнинг сув ичида қолиб кетиши билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 13 та дарахт қулаш ва икки томнинг учиб кетиши ҳолати қайд этилган.

Mahalleler karanlığa gömüldü

Ёғингарчилик айрим ҳудудларда рекорд даражага етган. Истанбулнинг Бейкоз туманида бир квадрат метрга 242 килограмм ёғин тушган. Эйюпсултонда бу кўрсаткич 190,5 килограммни, Сариёрда эса 187,9 килограммни ташкил этган.

Ev ve iş yerlerini sular bastı

Кучли жала шаҳар транспорти фаолиятига ҳам таъсир кўрсатган. Шиле автомобиль йўлининг Умрание йўналиши вақтинча ёпилган, айрим метро бекатлари ва ер ости ўтиш йўлларини сув босган. Истанбул аэропортига қўна олмаган 43 та самолёт бошқа аэропортларга йўналтирилган. Сабиха Гўкчен аэропортида эса кучли шамол сабабли парвозлар вақтинча тўхтатилиб, кейин қайта тикланган.

Esenyurtta bir kadın sulara kapıldı

Истанбул губернатори Давут Гул аҳолини зарурат бўлмаса, уйдан чиқмасликка чақирган. Айниқса, ертўлаларда яшовчиларга хавфсизроқ ва баландроқ жойларда қолиш, дарё ўзанлари ҳамда сув босиши мумкин бўлган ҳудудлардан узоқ туриш тавсия этилган.

Beykozda yollar suyla kaplandı

Туркия расмийлари аҳолини об-ҳаво бўйича огоҳлантиришларни кузатиб боришга ва эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар