Тошкент шаҳрида бир вақтнинг ўзида Янгихаёт, Яшнобод ва Чилонзор туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Собиқ ҳокимларнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Янгихаёт тумани ҳокими Ҳаёт Инагамов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У 2020 йил ноябрь ойидан буён туман ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, 2020 йил августидан буён Яшнобод туманига раҳбарлик қилиб келган Бахтиёр Раҳмонқулов ҳам лавозимини тарк этган.
Чилонзор тумани ҳокими Саидкахҳор Холхўжаев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. У 2022 йил август ойида туман ҳокими этиб тайинланган эди.






