АсосийДУНЁ

Пашинян Арманистон ва Озарбайжон анклавларни тенг майдонли ҳудудларга алмаштиришини таклиф қилди

Бош вазир, шунингдек, икки давлат бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

'Пашинян Арманистон ва Озарбайжон анклавларни тенг майдонли ҳудудларга алмаштиришини таклиф қилди'ning rasmi

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги анклав ва эксклавлар масаласини майдони қатъий мувофиқ келадиган ҳудудларни ўзаро алмашиш орқали ҳал қилиш кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, давлат чегараларини Олмаота декларацияси асосида делимитация ва демаркация қилиш белгиланган тамойилларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

"Анклав ва эксклавлар муаммоси қуйидаги формула асосида ҳал қилиниши керак: чегаранинг ҳар икки томонида анклав ва эксклавлар бўлмаслиги лозим. Яъни Арманистон ва Озарбайжон майдони қатъий мувофиқ келадиган ҳудудларни ўзаро алмашиши керак", деди Пашинян.

Бош вазир, шунингдек, икки давлат бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар