АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев "Cengiz Holding" раҳбарини қабул қилди

Томонлар энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

'Мирзиёев "Cengiz Holding" раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни "Cengiz Holding" компанияси бошқаруви раиси Меҳмет Женгиз билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгаши доирасида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди.

Томонлар энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, иссиқлик электр станцияларини барпо этиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.

    Бошқа янгиликлар