АсосийСПОРТ

ОФК президенти Ўзбекистонга келди

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа бошчилигидаги делегация 16–18 октябрь кунлари мамлакатда бўлади.

'ОФК президенти Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 16 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа бошчилигидаги делегация 16–18 октябрь кунлари мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ҳамда объектлар билан танишиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация ҳам 29–30 сентябрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар