Россияда полиция ва ОМОН ходимлари Сенной бозорида рейд ўтказиб, хорижликларнинг ҳужжатларини текширди. Яқинда Россия фуқаролигини олган эркакларга алоҳида эътибор қаратилди.
Рейд давомида Россия фуқаролигини янги олган эркакларнинг ҳарбий ҳисобга қўйилгани текширилди. Уларнинг айримларига ҳарбий комиссариатга бориш учун чақирув қоғозлари берилди.
Текширувлар фақат бозорнинг ўзида эмас, балки яқин атрофдаги дўконлар, кафелар ва хостелларда ҳам ўтказилди.






