АсосийЖАМИЯТ

Чехияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Чехияда зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмагани сабабли доимий иш топа олмай, молиявий қийинчиликларга дуч келган Ўзбекистон фуқароси элчихона кўмагида Ватанга қайтарилди.

'Чехияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Чехияда иш топа олмай, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси элчихона кўмагида Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Б.В. исмли фуқаро дастлаб Болгарияга ишлаш учун борган. Бироқ у ерда иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга дуч келгач, Чехияга ўтган.

Чехияда зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмагани сабабли доимий иш топа олмаган ўзбекистонлик даромадсиз қолиб, жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Шундан сўнг у Ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилган. Элчихона томонидан кўрилган чоралар натижасида фуқаро «Прага–Боку–Тошкент» йўналиши орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

«Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатлари чет элда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга амалий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳрида фарзандлари меҳрибонлик уйида қолган ўзбекистонлик оила ҳам Ватанга қайтарилган эди.

    Бошқа янгиликлар