Саройга яқинлашганда Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўтирган автомобиль отлиқ фахрий қоровул томонидан кутиб олинди ва кузатиб борилди.
Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан 21 марта тантанали ўқ узилди. Сарой олдида фахрий қоровул саф тортди.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Тантанали маросим якунида икки мамлакат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари билан кўришди. Шундан сўнг «Ал-Аълам» саройида Шавкат Мирзиёев ва Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг олий даражадаги учрашуви бошланди.
Шавкат Мирзиёев Уммонда тантанали кутиб олинди
Масқат шаҳридаги "Ал-Аълам" саройида уни Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид расмий кутиб олди.






