АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Тошкентда 122 нафар хорижлик иштирокидаги фирибгарлик тармоғи фош этилди

Маълум қилинишича, мазкур шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга оширган.

'Тошкентда 122 нафар хорижлик иштирокидаги фирибгарлик тармоғи фош этилди'ning rasmi

излик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари томонидан ноқонуний ташкил этилган иккита колл-марказни фош этди.

Тезкор тадбир давомида қуйидагилар ашёвий далил сифатида олинди:

18,5 минг АҚШ доллари;

116,5 миллион сўм;

67 та ноутбук;

569 та уяли алоқа воситаси;

6 та Wi-Fi қурилмаси;

3 та сунъий йўлдош алоқа қурилмаси;

5 та компьютер;

3 та планшет;

хорижий мобил алоқа операторларига тегишли 1000 дан ортиқ SIM-карта.

Маълум қилинишича, мазкур шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга оширган. Шунингдек, улар зарарли ҳаволаларни юбориш орқали хорижий давлатлар фуқароларининг пул маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, улар томонидан жами 64 895 USDT миқдоридаги криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси амалга оширилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилган.

    Бошқа янгиликлар