Бугун, 28 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги бинолардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:16 да Самарқанд шаҳрининг "Фаровонлик" маҳалла фуқаролар йиғини, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган бинолардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 08:38 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.






