Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Жаҳон чемпионатининг бешинчи партиясида Ҳиндистон вакили, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуни мағлуб этди.
29 ноябрь куни Женевада ўтказилган баҳсда ҳиндистонлик шахматчи 31-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Бу эса Синдаровга устунликни қўлга киритиш имконини берди. Ўзбекистонлик гроссмейстер партиянинг қолган қисмида устунлигини сақлаб қолиб, ғалабани расмийлаштирди.
Шу тариқа, Жаҳон чемпионатидаги умумий ҳисоб 3:2 кўринишига келди. Бунгача ўтказилган тўртта партиянинг барчасида дуранг қайд этилганди.
Жаҳон чемпионатининг олтинчи партияси 30 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнайди.






