1

Тошкентда "прописка"си бўлмаган фуқароларга пойтахтдан уй сотиб олиш имкони таклиф этилади

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 22:57
Теглар: Рўйхат, Тошкент, Паспорт
Тошкентда "прописка"си бўлмаган фуқароларга пойтахтдан уй сотиб олиш имкони таклиф этилади

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига кенг муҳокама учун жойланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида Тошкентда рўйхатдан ўтмаган ва чет эл фуқароларига Тошкент ва Тошкент вилоятидан уй харид қилиш имкони таклиф этилиши кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги қурилган уйлардан сотиб олиш бўйича аниқ қоидалар белгилаш таклиф этилди. Бунда унинг нархи энг кам иш хақининг 2 минг баравар миқдоридан кам бўлмаслиги, шунингдек уйни харид қилаётганда, унинг нархидан 5-10 фоиз давлат божи тўланиши ўрнатилади.

Ҳудди шундай шартларда норезидентлар яъни чет эл фуқаролари ҳам уй харид қилишлари мумкин, аммо уйнинг нархи 100 минг АҚШ доллардан кам бўлмаслиги шарт.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси айни дамда муҳокамада. У ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1