25 январь куни Россиянинг Амур вилояти Белогорск шаҳридаги №1 сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқувчиси бўлган 16 ёшли бола машғулот пайтида инфарктни бошдан кечирди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Спорт мактабининг ўқувчиси енгил атлетика машғулоти пайтида ўзини ёмон ҳис қилди. Ўқитувчи-мураббий зудлик билан “Тез ёрдам” га қўнғироқ қилди. Етиб келган тиббиёт ходимлари боланинг аҳволини оғир деб баҳолади, унга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Текширувлар натижасида болага жиддий юрак патологияси ташхиси қўйилди. 16 ёшли боланинг инфарктни бошдан кечириши маҳаллий врачларнинг иш тажрибасидаги илк ҳолат бўлди.
“Шошилинч хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани, ёнида одам бўлгани боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бундай вазиятда ҳар бир сония ҳам қадрлидир”, деди касалхона врачи.
Ҳозирда ўсмир вилоят болалар касалхонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Унинг ҳуши ўзига келди, аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда.






